Қорақалпоғистонда автобус ва юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди: икки киши ҳалок бўлди
Isuzu ва «ГАЗ-5312» юк машинаси тўқнашди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Кегейли туманидан Нукус шаҳри томон ҳаракатланган Isuzu автобусига Чимбой туманидан айланма йўл орқали ҳаракатланган «ГАЗ-5312» юк машинаси келиб урилган.
«ЙТҲ оқибатида бир кишида воқеа жойида вафот этган, икки киши эса шифохонага ётиқизилган», — дейилади хабарда.
Шунингдек,автобуснинг иккинчи йўловчиси ҳам туман шифохонасида вафот этган.
Қайд этилишича, аварияга учраган транспорт воситаларининг ҳолати ўрганилганда «ГАЗ-5312» юк машинаси қайта жиҳозлангани, мавсумий техник кўрикдан ўтмагани аниқланган.