Бухорода Nexia шинаси ёрилиб кетиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
Бухоро вилояти Жондор туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 3 киши вафот этди.
Қайд этилишича, воқеа 30 апрель куни соат 07:00 атрофида тумандан ўтувчи А-380 автомагистраль йўлининг 305-километрида содир бўлган. Ҳайдовчи Nexia автомашинасини Хоразм-Бухоро йўналиши бўйича бошқариб бораётганида автомобилнинг шинаси ёрилиб кетган.
Оқибатда 3 нафар фуқаро вафот этган. 2 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ҳужжатда туман ЙҲХБга фавқулодда вазият содир бўлган ҳудудда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида тизимли ишларни амалга ошириш вазифалари топширилган.