Сурҳондарёда 5 нафар йигитни огоҳлантирган ИИБ ходимлари калтакланди

Жамоат тартибини сақлашга уринган туман ИИБнинг 2 нафар ходими С.М. ҳамда С.Қ.ларга фаол қаршилик кўрсатиб, уларга қасддан тан жароҳати етказишган, деб хабар бермоқда Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Хабарга кўра, Узун туманида 31 июль куни соат 22:30ларда Сариосиё туманида яшовчи фуқаролар А.О, Ш.Д, Б.Ш, Н.А. ва Р.Ш.лар жамоат жойи Ўзбекистон кўчасида жойлашган чорраҳа ёнида вояга етмаган Р.С.ни ҳеч бир сабабсиз уриб-дўппослаётган вақтида туман ИИБ ходимларининг бир неча бор огоҳлантиришларига қарамай, ўзларининг безорилик ҳатти-ҳаракатларини тўхтатмаган.

Судга оид тиббиёт экспертиза хулосасига кўра, ички ишлар органи ходими С.М.нинг баданида тан жароҳатлари етказилган.

Шунингдек, ички ишлар органи ходими С.Қ. ҳамда вояга етмаган Р.С.нинг баданида ҳам енгил тан жароҳатлари етказилгани  аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар А.О, Ш.Д, Б.Ш, Н.А. ва Р.Ш. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар