Ўзбекистонда 21 июнь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди
21 июнь кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар қилди.

Фото: uzreport.uz
Хабарга кўра, шамол баъзи жойларда чангли бўрон билан 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 29-34 даража бўлади.
Таъкидланишича, пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 30-32 даража бўлади.
Шунингдек, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда чангли бўрон билан 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 20-25 даража бўлади.