Самарқандда «Captiva» ёниб кетди — фото
Автомобилга зарар етган, деб хабар бермоқда Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси матбуот хизмати.
Хабарга кўра, 3 август куни соат 16:20 ларда Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳари Мирзо Улуғбек кўчасида жойлашган 4-оилавий поликлиника автотураргоҳида тўхтаб турган «Captiva» русумли автомобилнинг двигатель қисмида ёнғин юзага келган.
Қайд этилишича, ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган ҳамда ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
«Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз», — дейилади хабарда.
Мазкур ҳодиса юзасидан ҳудудий ФВБ ва ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.