Наманганда «Damas» юк автомобилига урилиши оқибатида ЙТҲ содир бўлди: ҳайдовчи вафот этди

«Damas» автомашинаси ҳайдовчиси оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

10 июль куни соат 00:20 ларда Тошкент-Ош йўлининг 240 км. Поп тумани Қўшминор МФЙ ҳудудида Фарғона вилоятида яшаган фуқаро «Damas» автомашинасини Водий-Тошкент йўналишида бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, шу йўналишда ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган, Андижон вилоятида яшовчи фуқаро бошқарувидаги «МАN» русумли юк автомашинасини орқа қисмига урилган.

Мазкур ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир:

Янгиликлар