Жиззахда юк ва енгил автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Тўқнашув оқибатида 2 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси хабар бермоқда.
Хабарга кўра, 15 инюнь куни Жиззах шаҳри ҳудудидан ўтувчи Ғаллаорол Жиззах автомобиль йўлининг 40 километрида юк ҳамда «Nexia» автомашиналарининг тўқнашуви натижасида аянчли ЙТҲ содир бўлди.
Қайд этилишича, «Nexia» ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган.
Мавзуга доир: