Бухорода «Nexia» ва «Lacetti» тўқнашди: ҳайдовчи вафот этди

Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида икки автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

Фото: «Дарё»

Хабарга кўра, 29 май куни Қоракўл тумани ҳудудидан ўтувчи 4К-198 автомобиль йўлининг 7-километрида «Nexia» ҳайдовчиси 32 ёшли М.Р. ўзи билан бир хил йўналишда ҳаракатланиб келаётган «Lacetti» билан тўқнашиб кетган.

Қайд этилишича, «Nexia» ҳайдовчиси йўлнинг қатнов қисмига етганда огоҳлантирувчи чироқларни ёқмаган ҳолда машина рулини чапга бурган ва асосий йўлдан ҳаракатланиб келаётган «Lacetti»га урилган.

Таъкидланишича, тўқнашув оқибатида «Nexia» ҳайдовчиси Б.А. оғир тан жароҳати олиб, оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Бироқ муолажаларга қарамай, ҳайдовчи касалхонада вафот этган.

Айни пайтда фуқаро М.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар