Наманганда юк машинаси пиёда аёлни уриб юборди: пиёда вафот этди
21 март куни соат 23:40 ларда Пунгон-Наманган йўлининг 66 километрида «ISUZU» русумли юк автомашинани ишонч қоғози билан бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, натижада пиёда оғир тан жароҳати олиб, шифохонада кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамай, вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 22 март куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга доир: