Ўзбекистонда декабрь ойи бошида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
«Ўзгидромет» Ўзбекистонда 29 ноябрь 3 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб 29–30 ноябрь кунлари қуёшли ва очиқ кун бўлиши кутилмоқда. Кундузи ҳаво ҳарорати 12–17 даража илиқ, кечаси 3–6 даража илиқни ташкил қилади. 1–2 декабрда аномал илиқ об-ҳаво кузатилади, жумладан, кундузи 17–22 даража, кечаси 6–9 даража илиқ бўлади. Мазкур кўрсаткич декабрь ойида кузатиладиган ҳаво ҳароратининг 8–11 даражага юқорилиги қайд этилган.
Шимолий ҳудудларда 2 декабрь бироз нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Бунинг ҳисобига Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятларда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 3 декабрда ҳаво массаларнинг кириб келиши Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларига тарқалади. Фарғона вилоятидан ташқари бошқа ҳудудларда ёғингарчилик кузатилади. Кундузи ҳаво 13–18 даража илиқ бўлади.