Сурхондарёда фермер хўжалиги 1,5 млрд сўмлик электр энергиясини талон-тарож қилди

Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, катта миқдорда зарар етказилди, деб хабар бермоқда «Ўзенергоинспекция» матбуот хизмати.

Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ҳудудларда текшириш рейдлари ўтказилди.

Суриштирув ишлари давомида, фуқаро А.Д.нинг фермер хўжалигидаги электр ҳисоблагичига ташқи таъсир кўрсатганлиги маълум бўлди.

Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш натижасида 1,5 миллиард сўмлик зарар етказилган, дейилади хабарда.

Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Янгиликлар