Самарқанд вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Президент Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида фаоллар иштирокидаги йиғилишда вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш бўйича ўринбосари лавозими жорий этилиши ва бу вазифага Ж.Ҳайдаров тайинланишини айтган эди.
Хабарга кўра, Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг сессиясида Ҳайдаров Жамшид Темурович вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари — «Ургут» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси раҳбари лавозимига тасдиқланди.
Шунингдек, таъкидланишича у пайтга қадар ҳам «Ургут» эркин иқтисодий зонаси дерекциясига раҳбарлик қилиб келган.