Сурхондарёда 5 ёшли болани калтаклаган боғча тарбиячиси ишдан бўшатилди

Сурхондарё вилоятининг Денов туманида, мактабгача таълим ташкилотида 5 ёшли болани калтаклаган тарбиячи, ўз лавозимидан озод этилди. Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси изоҳ беради.

Аниқланишича, воқеа 16-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида содир бўлган. Видеолавҳада мактабгача таълим тарбиячиси болани калтаклагани акс этган.

Шундан сўнг, ушбу ҳолат бўйича Сурхондарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, манзилда ўрганиш ишлари олиб борилган.

Натижада тарбиячи ўз меҳнат мажбуриятларини қўпол равишда бузганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қсми 5-бандига ассан ишдан бошатилган.

Шунингдек, Денов туманидаги 16-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти директори билан тузилган меҳнат шартномаси, ходимнинг ўз аризасига мувофиқ бекор қилинган.

Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари суриштирув ишларини олиб бормоқда.

 

Янгиликлар