Россияда автоҳалокатга учраган Ўзбекистон фуқароси мамлакатга қайтарилди

2019 йил Сурхондарё вилоятидан фуқаро Х.Н. Россиянинг Ростов-Дон шаҳрига ишлаш учун борган. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар қилмоқда.

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Маълум бўлишича, 29 май куни вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш вақтида автоҳалокатга учраб, оғир тан жароҳати олган 23 ёшли фуқаро Х.Н.  Ростов вилояти Батайск шаҳри шифохонасига ётқизилади.

Қайд этилишича, 19 август куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ажратилган тиббиёт ходими назорати остида Ростов-Дон – Тошкент йўналишидаги авиарейс орқали Ўзбекистонга олиб келинди.

Шунингдек, фуқарони тиббий текширувлардан ўтказиш, даволаш муолажаларини давом эттириш мақсадида тез тиббий ёрдам машинасида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига кузатиб қўйилди.

Янгиликлар