Коронавирус: 361 нафар кишида пневмония аниқланиб, 6 нафар бемор вафот этди
26 август Ўзбекистонда 841 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 6 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, 26 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 153 204 (+841) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 87 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 41 нафари Андижон вилоятида,
- 17 нафари Бухоро вилоятида,
- 28 нафари Жиззах вилоятида,
- 15 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 15 нафари Навоий вилоятида,
- 38 нафари Наманган вилоятида,
- 79 нафари Самарқанд вилоятида,
- 18 нафари Сирдарё вилоятида,
- 51 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 83 нафари Фарғона вилоятида,
- 22 нафари Хоразм вилоятида,
- 105 нафари Тошкент вилоятида,
- 242 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1 056 нафарни ташкил қилди.
Бундан ташқари, 26 август куни 361 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 22 505 нафарга етди ва кеча уларнинг 350 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 15 010 нафарни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 159 нафарга етди.