Нукусда «Matiz» маст пиёдани уриб юборди: пиёда вафот этди

Қорақалпоғистоннинг Нукус туманида «Matiz» автомобили йўлнинг қатнов қисмида кетаётган пиёдани уриб кетди. Бу ҳақда «Дарё» хабар қилди.

Фото: «Дарё»

Маълум бўлишича, 8 август куни тунги соат 23:00 ларда Нукус туманидан ўтувчи 4Р-135 автомобиль йўлида кетаётган Matiz русумли автомобиль йўлнинг қатнов қисмида маст ҳолатда ҳаракатланиб кетаётган фуқарони уриб юбориши оқибатида пиёда тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Таъкидланишича, «Matiz» ҳайдовчиси автомобилни 2021–2022 йилги мажбурий техник кўрикдан ўтказмаган.

Ҳозирда тергов жараёнлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар