Сурхондарёда ука ўз опасини, бошқа йигит билан муносабатда бўлгани учун уриб ўлдирди
Сурхондарё вилоятининг Музробод туманида ака ўз опасини уриб ўлдирди, деб хабар беради Бош прокуратура матбуот хизматига таяниб, Repost.uz нашри.
Воқеа 11 август куни Фидокор маҳалласида содир бўлган. Аниқланишича, 16 ёшли А.Д. 18 ёшли Ф.Д.ни «йигитлар билан муносабатда бўлгани учун» таёқ ва темир жисм билан бир неча маротаба урган.
Қиз олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган, — дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи қўлга олинди.