Наманганда қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган «Cobalt» «Damas» билан тўқнашди
Наманган вилоятида Тўрақўрғон туманида 27 октябрь куни қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган «Cobalt» «Damas» билан тўқнашди.
Маълум бўлишича, воқеа соат 16:30 да туманнинг Лангарбобо МФЙ ҳудудида содир бўлган.
https://www.eccellasmiles.com/p4gt5jj
Аниқланишича, 33 ёшли ҳайдовчи «Cobalt» бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Машина 30 ёшли ҳайдовчи ҳаракатланиб келаётган «Damas» билан тўқнашган.
Оқибатда «Damas» салонида бўлган 34 ёшли аёл ва унинг ўғли воқеа жойида ҳалок бўлган.
https://sensevirtual.com/ypmwht1ve7
Мазкур ҳолат юзасидан Тўрақўрғон туман ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.