NRG Highland — мустаҳкамлик ва қулайликнинг янги чўққиси

Ҳеч кимга сир эмас, орамизда кўплаб инсонлар борки улар узоқ вақтдан бери ўзлари яшаб турган ҳудудга ёки маҳалласига жуда боғланган. Бундай тошкентликлар қаторида ўз яшаш шароитларини яхшилашга муҳтожлиги бўлишига қарамай, янги уйнинг изланишини биринчи навбатда ўзлари яшаётган ҳудуддан бошлайди.

Бунга сабаб бундай инсонлар ўз турмуш тарзини буткул ўзгартиришни хоҳламайдилар. Агар оила учун узоқ вақт мобайнида яшаб келаётган уйнинг ёнида жойлашган барча зарур ижтимоий инфратузилма бўлса, бу ҳам бошқа бир жойга кўчиб яшаш каби муҳим қарорни қабул қилишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. NRG жамоасидан нафақат юнусободликлар, балки бахтли ва фаровон ҳаёт учун бой ижтимоий инратузилмага эга, деярли идеал жойлашувга эга мақул нархларда сифатли, мустаҳкам ва қулай кўчмас мулкни қадрлайдиган барча учун хушхабар бор.

Марҳамат кутиб олинг — NRG Highland турар жой мажмуаси. Мазкур мажмуа клуб уйи даражасида бизнес класс тоифадаги 88 та шинам хонадонлардан иборат бўлиб, шаҳардаги бошқар турар жой мажмуаларига нисбатан кўплаб афзалликлар эга. Ҳашаматли кўчмас мулкнинг диди баланд бўлган истеъмолчилар нафақат телеминоранинг, балки бутун шаҳарнинг ажойиб панорамасининг чиройли кўринишини очиб берадиган шахсий терасса мавжуд икки қаватли квартираларни харид қилиш имконияти бор. Тарассада меҳмонларингиз билан мароқли вақт ўтказиб, шаҳар панорамасидан шинам шароитда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

NRG Highland дан пиёда масофадаги табиий сувли катта истироҳат боғлари, аквапарк, супермаркетлар, банклар, бизнес марказлари, масжидлар, кафелар, ресторанлар, республика аҳамиятига эга бўлган деярли барча муҳим спорт иншоатлари жойлашган. Бундан ташқари, кечаю-кундуз тортиқ қилинадиган ҳамманинг севимли таоми тайёрланадиган бошқа диққатга сазовор жой — Ўрта Осиё ош маркази турар жой мажмуасидан том маънода бир қадам узоқликда жойлашган. Сиз ва сизнинг меҳмонларингиз бу ҳудудда ҳеч ҳам оч қолишингиз мумкин эмаслигини ишонч билан айтиш мумкин.

NRG Highland нинг яқинида иккита метро бекати, ривожланган транспорт инфратузилмаси, болалар боғчалари, мактаблар, университетлар, хусусий ва давлат тиббиёт муассаслари турар жой мажмуасини Тошкент каби йирик мегаполисда яшайдиган ҳар қандай инсон учун жуда жозибали жой деб эътироф этиш мумкин.

NRG Highland турар жой мажмуаси тепаликда жойлашган бўлиб, бу мажмуага қулай ҳаво оқимларидан оқилона фойдаланишни имконини бериб, мажмуа ҳудудининг ҳавоси мунтазам янгиланиб турилади ва тозаланади. Турар жой мажмуа биноси аралаш меъморий услубда лойиҳалаштирилган бўлиб, мажмуанинг бутун ҳудуди бўйлаб оилангиз билан мароқли ва хавфсиз вақт ўтказиш учун зарур бўлган барча ҳамма нарса муҳайё. Турар жойда ҳар қандай дидни қондирувчи ва ҳар хил ёшдаги яшовчиларнинг барча эҳтиёжларини қондирувчи кенг танловга эга бўлган шинам хонадон жойлашуви вариантлари мавжуд. Масалан, катта оила учун эксклюзив 6 хонали хонадон мавжуд. Биринчи қаватда шифт баландлиг 4.5 метр бўлган савдо майдонлари мавжуд.

NRG компаниясининг барча турар-жой мажмуаларида энг юқори сифатли материаллар, европада ишлаб чиқарилган дераза профиллари, ишончли ва юқори тезликдаги лифтлар, мустаҳкам кириш эшиклари билан жиҳозланади.

Турар-жой мажмуаси қуйидаги афзалликларга эга:

  • Автомобилларсиз хавфсиз ҳовли;
  • 24 соат фаолият юритувчи хавфсизлик хизмати ва видеокузатув;
  • Ер ости автотураргоҳ ва ақлли шлагбаум;
  • Ҳудуднинг кўркам ландшафт дизайни;
  • Ҳар хил ёшли инсонлар учун бир нечта дам олиш зоналари;
  • Workout майдончаси;
  • Кичик фарзандли оналар учун сайл учун махсус йўлаклар;
  • Хизмат кўрсатиш компанияси.

NRG Highland кўплаб хашаматли кўчмас мулк вариантлари орасидан эксклюзив ва юқори сифатни хуш кўрувчи инсонлар учун муносиб танловдир. Шунингдек, NRG Highland дан кўчмас мулк сотиб олиш бу пулингизни жамғариш ва энг тўғри сармоя киритишнинг ажойиб имкониятидир.

NRG Highland дан орзуингиздаги хонадонни харид қилишга улгуринг.

Батафсил маълумот: 1060

Реклама ҳуқуқи асосида.

Янгиликлар