Тошкентдаги ошхоналарнинг бирида ёнғин содир бўлди

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 5 та ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойга жалб этилди, деб хабар бермоқда ФВВ матбуот хизмати.

Хабарга кўра, 26 июль куни соат 13:14да Тошкент шаҳар Олмазор тумани Аҳмад Дониш кўчасида жойлашган Замондош ошхонасида ёнғин содир бўлди.

Қайд этилишича, бинонинг тахминан 400 кв.метр майдони ёнғиндан зарарланган. Ёнғин соат 13:33да ўраб олинди ва соат 14:31 батамом ўчирилди. Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти етиб борган.

Шунингдек, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.

Аввалроқ, Тошкентдаги мебель цехида ёнғин содир бўлди деб хабар берган эдик.

Янгиликлар