Олмалиқда дори воситаларини ноқонуний сотаётган шахс ушланди

Фуқаро 5 000 дона «Реасарбилакт» ва 4 500 дона «Тевартем» номли дори воситаларини сотаётган вақтида ушланган. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Хабарга кўра, фуқаро П.П. 5 000 дона «Реасарбилакт», 4 500 дона «Тевартем» номли дори воситаларини жами 13 200 АҚШ долларига сотган вақтида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИБнинг Олмалиқ шаҳар бўлимлари томонидан ушланган.

Қайд этилишича, дори воситаларини олиб келган автотранспорт воситаси юкхонаси кўздан кечирилганда, тегишли ҳужжатлари бўлмаган яна 5 000 дона «Реасарбилакт» ва 3 000 дона «Тевартем» дори воситалари мавжудлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар