Олмалиқда тадбиркорга 2,5 млрд сўмлик иш ҳажмини олиб беришни ваъда қилган эркак ушланди

Олмалиқ шаҳрида тадбиркорга 2,5 млрд сўмлик иш ҳажмини олиб беришни ваъда қилган эркак ушланди. Бу ҳақда Прократура департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмалиқ шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро У.Х. «A.» МЧЖ раҳбари У.нинг ишончига кириб, унга 12 500 доллар эвазига Қуйичирчиқ ва Юқоричирчиқ туманларидаги кўчаларини жорий таъмирлаш учун ўтказиладиган электрон савдоларида қатнашиб, қиймати 2,3 млрд сўмлик иш ҳажмини танишлари орқали олиб беришни ваъда қилиб, олдиндан 1 500 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар