Тошкент вилоятида йигит онасининг танишини уриб ўлдирди
Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида 17 январь куни эркак онасининг танишини ёғоч бўлаги билан уриб ўлдирди.
Маълум бўлишича, воқеа соат 21:30 атрофида шаҳарнинг Нурафшон маҳалласидаги уйда содир бўлган. Аниқланишича, 27 ёшли П.М. 55 ёшли онаси Б.Д. 57 ёшли таниши Н.Р. билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўтирганидан жаҳли чиқиб Н.Р. билан жанжаллашган.
Келишмовчилик пайтида П.М. ёғоч бўлаги билан Н.Р.нинг чап сон қисмига ва танасининг дуч келган жойларига қўли ва оёғи билан уриб, тан жароҳати етказган. Оқибатда жабрланувчи олган тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.
Ҳолат юзасидан Нурафшон шаҳар ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан П.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси (жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.