Замонавий сурилувчи ойна тизимлари: оригинал ва функционал
Икки томонга сурилувчи алюминий BKH 65 тизими
BKH 65 — ностандарт ўлчамдаги тешикларни тўсиш имкониятини берувчи сурилувчи тизимлар. Бу катта майдонларни ойналаш учун оригинал ва функционал интерьер ечимдир. Очиқ ҳолатда, қанотлар кўча ва уй ўртасидаги чегарани ўчириб, ҳашаматли манзарали кўринишни яратади. BKH 65 тизими хусусий уйлар, лоджиялар, қишки боғлар, террасалар, бассейнлар ва балконларни ойналаш учун қўлланилади.
BKH 65 сурилувчи тизим қурилмалари хонада максимал ёруғликни таъминлайди, визуал тарзда бўш жойни оширади ва дераза ортидаги беқиёс гўзал манзаралардан тўла тўкис баҳраманд бўлишга имкон беради.
Бундан ташқари, дизайн ёйилиб очиладиган эшикларнинг йўқлиги туфайли хонадаги жойни тежаш имконини беради.
BKH 65 сурилувчи тизими 3 хил кўрнишда тақдим этилган: энергияни тежаш бўйича барча талабларга жавоб берадиган Basic Тизими, юқори иссиқлик изоляцияси кўрсаткичларига эга Standard Тизими шунингдек, иссиқлик тежаш бўйича аъло натижаларга эга бўлган Premium Тизими. Кўпикли изоляциялаш материалидан фойдаланиш туфайли, Европанинг энг яхши аналогларидан ортда қолмаган тарзда, иссиқлик изоляциясининг юқори кўрсаткичларига эришиш имкони туғилади.
Қанотнинг ички ва ташқи кучайтиргичларини ўрнатиш имкониятини ҳисобга олган ҳолда, қурилманинг максимал ўлчамлари баландлиги 3100 мм ва кенглиги 2800 мм га етиши мумкин. Қалинлиги 50 мм гача бўлган оғир икки камерали ойнапакетларни қўллаш имконияти мавжуддир.
Икки томонга сурилувчи алюминий BKH 38 тизим
BKH 38 сурилувчи тизими — бу, балконлар, лоджиялар ва иссиқлик изоляциясига юқори талаблар қўйилмаган ҳар қандай хоналарни ойналаш учун айни муддао бўладиган классик сурилувчи тизимдир.
Қурилманинг визуал енгиллигига қарамай, икки ва ундан кўпроқ қулфлаш нуқталари туфайли, хоналар бузиб киришлардан ишончли тарзда ҳимояланган бўлади. Ойнаванд хоналарда қулай яшаш учун, шунингдек, асосий қанот билан бир хил тамойилда ишлайдиган, сурилувчи чивин тўрини ўрнатиш ҳам мумкин.
Тизим кўп йиллар давомида хизмат қилиши учун опционал тарзда нотўғри харакатлар блокиратори ўрнатилиши мумкин, улар елвизаклар, шамол эсиши ёки маҳсулотни нотўғри ишлатилганда қанотларнинг назоратсиз очилишини олдини олади. Қурилиш, шунингдек, дренаж тешикларининг яхши ишлаб чиқилган тизимига эга бўлиб, бу профильни ёғингарчилик ва конденсациядан ҳимоя қилади, унинг хизмат қилиш муддатини узайтиради ва хонадаги ички қулайликни таъминлайди.
Замонавий сурилувчи ойна тизимлари — бу, нафақат ички функционал ечим, балки янги хоналар яратиш ва яшаш ҳамда дам олиш учун жой яратиш учун бутун майдонни самарали тарзда ишлатиш имкониятидир!
Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефон рақами орқали олинг: +998 (95) 341-00-00
Манзил: Мирзо-Улугбек тумани, Олтинтепа кўчаси, 171.
Реклама ҳуқуқи асосида