Ўзбекистонда 28 сентябрь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди
28 сентябрь куни республиканинг барча ҳудудларида булутли ва ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар қилди.
Хабарга кўра, республиканинг барча ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 12–14 даража илиқ, кундузи 26–28 даража иссиқ бўлади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларидаги баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7–12 даража, кундузи 17–22 даража илиқ бўлади.