Ўзбекистонда никоҳлар сони 2020 йилга қараганда 12,3 фоизга ошди

Ўзбекистонда никоҳлар сони 2020 йилга қараганда 12,3 фоизга ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республикада 206,7 мингта никоҳ ҳолатлари қайд этилган. 2021 йилнинг 9 ойида қайд этилган никоҳлар сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 12,3 фоизга ошган.

Шунингдек, 2021 йилнинг 8 ойида 174 998 та никоҳ қайд этилган.

Янгиликлар