Андижонда «Spark» велосипедчини уриб юбориши оқибатида велосипед ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Фуқаро касалхонада кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, 6 июль куни соат 00:35 ларда Жалақудуқ туманида яшовчи Б.Х ўзининг «Spark» русумли автомашинасини Туялас маҳалласи ҳудудида бошқариб бораётиб, йўлнинг қатнов қисмини велосипедда кесиб ўтаётган С.С.ни уриб юборган.

Қайд этилишича, оқибатда фуқаро С.С бош қисмидан оғир тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Аммо унга касалхонада кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жалақудуқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан шу йилнинг 12 июль куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар