Россияда уй-жойсиз ва маблағсиз қолиб кетган Ўзбекистон фуқаролари Ватанга қайтарилди

Россияда уй-жойсиз ва маблағсиз қолиб, саломатлиги ёмонлашган фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграция агентлиги хабар берди.

Фото: Ташқи меҳнат миграция агентлиги

Хабарга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграция агентлиги ваколатхонаси томонидан саломатлиги ёмонлашиб, қийин аҳволда қолган С.Х. исмли фуқаро Новосибирск – Тошкент авиарейси орқали Ватанга қайтарилишига кўмаклашилди.

Шунингдек, Новосибирск шаҳрида шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини йўқотган ҳамда ишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган У.С. исмли фуқаро Новосибирск – Тошкент авиарейси орқали Ўзбекистонга қайтарилди.

Фото: Ташқи меҳнат миграция агентлиги

«У.С. бир неча йиллар илгари Новосибирск шаҳридаги чорвачилик фермер хўжалигида ишлаш мақсадида келган ва айни пайтда саломатлиги ёмонлашган. Шу билан бирга ҳужжатларини ҳам йўқотган. У вақтинча турар жой билан таъминланди, «Ватанга қайтиш гувоҳномаси» расмийлаштирилиб, Ватанга қайтишга кўмаклашилди», — дейилади хабарда.

Аввалроқ, Россияда икки оёғидан айрилиб, хотирасини йўқотган Ўзбекистон фуқароси Ватанга қайтарилган эди.

Янгиликлар