Сурхондарё ва Навоий вилоятлари ҳокимларига янги ўринбосарлар тайинланди
Сурхондарё ва Навоий вилоятлари ҳокимларига янги ўринбосарлар тайинланди.
Шерали Жўраев Сурхондарё вилояти ҳокимининг инвестиция масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди – бу лавозим вакант турганди. Навоий вилоятида ҳам ҳокимнинг шу соҳа бўйича янги ўринбосари иш бошлади – Исломиддин Норимов ўрнига Элбек Ғаффоров тайинланди.
Шунингдек, сўнгги икки йил давомида Бағдод туманига раҳбарлик қилиб келган Юсуфжон Ҳусайинов ишдан кетди ва унинг ўрнини шу вақтгача маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишлаган Ғанижон Солиев эгаллади.