Тошкентда вилоятликларни «харип» дея ҳақорат қилган қиз қамоққа олинди
Ижтимоий тармоқларда вилоятликларни турли ҳақоратомуз сўзлар билан камситган видео юзасидан 21 ёшли қиз қамоққа олинди.
Манбага кўра, Яшнобод туманида яшовчи 2003 йилда туғилган Р.Н. 2024 йил 2 июнь куни Яккасарой туманидаги «Seoul Mun» дам олиш масканига дўстлари билан ташриф буюриб, аниқ сабабларсиз маҳаллий аҳолини ҳақорат қилган.
Ҳолат юзасидан, Яккасарой тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилган.
Айбланувчининг содир этган хатти-ҳаракатлари юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 286-моддаси тартибида қамоққа олиниб, вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.