Фарғонада ўз уйида гиёҳванд ўсимлигини етиштираётган аёл ушланди
Тошлоқ туманида ўз уйида 5 700 туп гиёҳванд ўсимлигини етиштираётган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, 14 май куни Тошлоқ тумани «Қўйи Яккатут» маҳалласида яшовчи 1965 йилди туғилган фуқаро М.Қ. яшаш хонадони текширилганида, унинг томорқасидан 5 700 туп кўкнор ўсимлигига ўхшаш ўсимлик ва омборхонасида наша гиёҳванд моддасига ўхшаш модда сақлаб кеаётганлиги аниқланиб, ушбу ўсимликларнинг барг ва бошоқларидан намуна олиниб, қолган қисми ИИВ ЖҚББ вилоят ИИБ ҳамда тумани ИИБ ходимлари томонидан йўқ қилинди.
Таъкидланишича, вилоят ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, М.
https://mechanicfaq.com/t06hy0b
Қ.нинг хонадонида етиштирилаётган ўсимлик кўкнор ўсимлиги, олинган модданинг соф оғирлиги 20 грамм Марихуана гиёҳванд воситаси эканлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми ва 276-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди.
https://palladiumcapital.com/4a93r1rrx7
Мавзуга доир: