Самарқандда гиёҳвандлик моддасини сотаётган гуруҳ ушланди

Самарқанд вилояти Ургут тумани «Терак» маҳалласида яшовчи фуқаро М.Ш. назоратли харидорга 2 миллион 700 минг сўм пул эвазига 10 грамм «опий» гиёҳвандлик воситасини сотган вақтида вилоят ИИБ ЖҚБ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими томонидан қўлга олинган. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.

Фото: ИИВ

Маълум бўлишича, гиёҳвандлик моддасини Ургут тумани «Чумчуқли» маҳалласида яшовчи фуқаро А.Ж.дан олганлигини айтган.

Қайд этилишича, фуқаро А.Ж. ушланиб, тинтув қилинганида пайпоғининг ичидан тахминан оғирлиги 1,51 грамм гиёҳвандлик моддаси топилган.

Тадбир давомида ушланган М.У.ни таниши бўлган П.М.дан телефон орқали гиёҳвандлик моддасини топиб берган вақтда ушланган.

Шунингдек, фуқаро П.М. гиёҳвандлик моддасини И. исмли шахсдан олганини маълум қилган.

Мавзуга доир:

Янгиликлар