Буҳорода гиёҳвандлик моддасини беркитмоқчи бўлган шахс қўлга олинди
Буҳоро шаҳрида 30 ёшли шахснинг чўнтагидан марихуана гиёҳвандлик моддаси топилди. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.
Маълум бўлишича, Буҳоро шаҳрида 30 ёшли шахс ўзининг шубҳали хатти-ҳаракатлари билан шаҳарда хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимларини эътиборини тортган.
Шундан сўнг, ходимлар унинг шахсини сўраганида, ушбу фуқаро Жондор туманида туғилганлиги ҳамда ҳозирда Буҳоро шаҳрида доимий рўйхатда туришини айтган.
Хабарга кўра, ушбу фуқаро текширувдан ўтказилиб, унинг чўнтагидан гугурт қутисига солинган, ўткир ҳидли ўсимлик моддаси топилган.
Таъкидланишича, топилган ушбу ўсимлик текшириш учун экспертиза бўлимига юборилган.
Текширув натижасига кўра, бу ўсимлик 4 грамм марихуана моддаси эканлиги аниқланган.
Аввалроқ, Чирчиқда 1000 граммдан ортиқ марихуана топилгани ҳақида хабар берган эдик.
Мавзуга доир:
Тошкентда гиёҳвандлик моддаси олиб юрган 18 ёшли йигит ушланди
Тошкентда гиёҳвандлик моддаси олиб юрган шахс ушланди