Наманганда гиёҳванд модда сотган шахс қўлга олинди

16 март кунига қадар яшаш хонадонида гиёҳвандлик моддасини қонунги хилоф равишда сақлаб келган, таниши бўлган фуқарога 50 000 сўмга сотишга келишгани ва гиёхванд моддасини сотганлиги аниқланган. Бу ҳақда ИИВ хабар қилди.

Фото: iiv.uz

Маълум бўлишича, фуқарони16 март куни соат 18:00 ларда, Наманган туманида жойлашган МЧЖ биноси олдида тўхтатилиб, холислар иштирокида унга ўзида ноқонуний нарса ва буюмлар сақлаётган бўлса ихтиёрий топширишлиги тушунтирилганида ёнидаги фуқародан 50 000 сўм пул эвазига сотиб олганлигини аниқланган.

Шунингдек, вилоят ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, фуқародан олинган модданинг соф оғирлиги 1,06 грамм бўлган «Марихуана» гиёҳвандлик моддаси эканлиги, фуқаронинг таниши тақдим қилган модданинг соф оғирлиги 0,47 грамм бўлган гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Ҳолат бўйича Наманган туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 19 март куни ЖКнинг 273-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Янгиликлар