Наманганда гиёҳвандлик моддасини сотмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди
Наманган вилоятида 1 миллин 50 минг сўмга гиёҳвандлик моддасини сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Wikkipeida
Хабарга кўра, 6 апрель куни соат 17:30 ларда фуқаро Наманган шаҳар «Чорсу» маҳалласи ҳудудида бошқа бир фуқарога 1 миллион 50 минг сўм эвазига ўткир ҳидли гиёҳванд моддасига ўхшаш моддани сотган вақтида ашёвий далил билан вилоят ИИБ ва шаҳар ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан ушланган.
Қайд этилишича, Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 1,03 грамм бўлган гашиш гиёҳвандлик моддаси эканлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга доир: