Янгиҳаёт ЙПХ постида гиёҳвандлик моддаларини олиб ўтаётган фуқаро ушланди

3 апрель куни тахминан соат 12.50 да Янгиҳаёт тумани А. Т. ЙПХ постида ЙПХ инспектор Тошкент вилоятидан кириб келаётган «Nexia-2» автомобилини тўхтатган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, автомобиль йўловчиси А.Ж.нинг ўзини тутиши ходимларда шубҳа уйғотган. Натижада унинг курткасининг чўнтагидан қора целлофан пакет топилиб, унинг ичида жигар рангли ўзига хос ҳиди бўлган модда борлиги аниқланган.

Таъкидланишича, мазкур факт асосида ҳайдовчига нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, сўнг у Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБга етказилган.

Мавзуга доир:

Янгиликлар