Наманганда «замдиректор» мактаб ходимлари номига кредит расмийлаштириб қарзни тўламади

Наманган тумани 27-мактаб директор ўринбосари, муассаса ходимлари номига кредит расмийлаштирган, — деб хабар беради вилоят таълим бошқармаси матбуот хизмати.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда директор ўринбосари З. А. нинг мактаб ходимлари номига олинган кредитларни қайтармагани ҳақида хабар тарқалган эди. Шундан сўнг қарзни ходимлар ўз ҳисобидан тўлашга мажбур бўлган.

Наманган тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими мутахассислари вазиятни ўрганиб чиқди. Текширув натижаларига кўра, директор ўринбосари ишдан озод қилинди.

Янгиликлар