Ўқиш учун хорижга кетган ўзбекистонликлар сони маълум бўлди

2024 йилнинг январь-cентябрь ойларида жами 30,4 минг нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўқиш мақсадида чет элга борган. Бу ҳақида Статистика агентлиги хабар берди.

Унга кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 952 нафарга ёки 3,2 фоизга ошган.

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида ўқиш мақсадида чет элга кетган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:

• Тожикистон — 11 409 нафар;
• Россия — 7301 нафар;
• Қирғизистон — 2845 нафар;
• Туркия — 2195 нафар;
• Жанубий Корея — 1839 нафар;
• Қозоғистон — 1372 нафар;
• Буюк Британия — 693 нафар;
• Хитой — 672 нафар;
• АҚШ — 486 нафар;
• БАА — 295 нафар;
• бошқа давлатлар — 1292 нафар.

Аввалроқ, Ўзбекистонда энг кўп қайси давлат фуқаролари таҳси атгани ҳақида ҳабар берган эдик.

Жамият