2026-йилнинг биринчи кунида Ўзбекистонда мингдан ортиқ бола дунёга келди
2026 йил 1 январь соат 17:00 ҳолатига кўра, мамлакатда жами 1094 нафар чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, уларнинг:
• 539 — нафари ўғил;
• 555 — нафари қиз.
Маълум бўлишича, энг кўп туғилиш Фарғона вилоятида (138 нафар) қайд этилган.
Ҳудудлар кесимида кейинги ўринларни:
• Сурхондарё вилояти — 135 нафар;
• Самарқанд вилояти — 125 нафар;
• Қашқадарё вилояти — 121 нафар;
• Наманган вилояти — 110 нафар банд этди.
Энг кам туғилиш эса Сирдарё вилояти (19 нафар) ҳиссасига тўғри келган. Қайд этилишича, туғилганлар орасида 17 эгизак (жами 37 нафар бола) бор, яъни 30 нафари икки ҳомилалик, 3 нафари 3 ҳомилалик, 4 нафари эса 4 ҳомилалик эгизакдир.
Байрам кунлари республика бўйлаб жами 4913 нафар акушер-гинеколог, неонатолог, доя ҳамда ҳамширалар навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатаётгани билдирилди.
Маълумот учун, мамлакатда 2021 йилнинг шу даврида 1086 нафар, 2022 йилда — 1448 нафар, 2023 йилда — 1312 нафар, 2024 йилда — 1043 нафар, 2025 йилда — 1040 нафар чақалоқ дунёга келган.





