Янги йил кечаси баъзи ҳудудларда ёмғир қорга айланиши кутилмоқда

Бугун, 31 декабр куни, Тошкент шаҳрида ва республика бўйлаб бир қатор вилоятларда ёмғир ёғиб, қорга айланиши кутилмоқда, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.

Хусусан, 31 декабр куни Фарғона водийси вилоятларида кечқурун баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 20-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5-10° илиқ, шимолда 0-5° илиқ бўлади.

Тошкентда: вақти-вақти билан ёмғир ёғади, кечга томон қорга айланиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат эрталаб 8-10° илиқ бўлади, кундузи 4-5° илиққача пасаяди.

Тог олди ва тоғли ҳудудларда: вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 1-6° илиқ бўлади.

Ўзбекистон