Сирдарёда автомобил каналга тушиб кетди: 4 киши ҳалок бўлди
Сирдарё вилоятида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, унда тўрт нафар киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Millar репортажида маълум қилинди.

Ҳодиса 26 декабрь куни содир бўлган. Аниқланишича, 24 ёшли ҳайдовчи футбол ўйинидан сўнг, тўрт нафар танишларини стадиондан олиб, уларнинг яшаш манзили томон йўл олган.
Маълум бир пайтда фуқаро транспорт воситасини бошқара олмай қолган, натижада автомашина каналга тушиб кетган. Чўкаётган транспорт воситасидан фақат ҳайдовчи чиқиб қолишга муваффақ бўлган. Ҳозирда у шифохонага ётқизилган.
Натижада, бир маҳаллада яшаган 19–20 ёшли тўрт нафар йўловчи ҳалок бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (ҳаракат хавфсизлиги ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш) бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.





