Бугун Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда ташриф буюради

Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 30 декабрь куни, Янги Тошкентга келади, деб давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, давлат раҳбари, ушбу худудда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, жумладан, йўл-транспорт инфратузилмаси, энергетика, уй-жой, таълим ва бошқа объектлар қурилишининг бориши билан танишади.

Эслатиб ўтамиз, янги Тошкентга тамал тоши 2023 йил 18 март куни қўйилган эди. Маросимда давлат раҳбари Янги Тошкент «яшил шаҳар»га айланишини таъкидлаб, ҳаво ва сув тозалигига, шунингдек, муқобил энергия манбаларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилишини билдирган.

Янгиликлар