Фарғонада пора талаб қилган суд бошқарувчиси ёрдамчиси қўлга олинди

Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида суд бошқарувчиси ёрдамчиси катта миқдорда пора билан ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Хусусан, ушбу вилоятда фаолияти тўхтатилган минерал ўғитлар улгуржи савдоси билан шуғулланувчи ишлаб чиқариш кооперативига (ИЧК) бириктирилган суд бошқарувчиси ёрдамчиси минерал ўғитлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган МЧЖнинг мазкур ИЧКдаги 1 млрд 502 млн сўм миқдоридаги ҳақидан 300 млн сўмини ундириб бериш эвазига 4 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Шундан сўнг, у 48 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланади.

Ҳозирда эркакка нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон