Абдураҳмон Бахтиев Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари лавозимига тайинланди
Абдураҳмон Абдурашидович Бахтиев Тошкент шаҳар ҳокимининг транспорт ва йўл инфратузилмаси бўйича ўринбосари лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимияти матбуот хизмати хабар берди.

Маълумот, учун Бахтиев 2007-йилда Тошкент давлат юридик институтини, 2012-йилда Жаҳон иқтисодиёт ва дипломатия университетини тамомлаган.
Шунингдек, 2019-йилдан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида масъул ходим лавозимида ишлаб келган.





