Ўзбекистонда сўнги 2 ой ичида 8 та нарколаборатория фош бўлди
Ўзбекистонда 2026 йилнинг 2 ойида 8 та ғайриқонуний нарколаборатория фош этилди, деб хабар берди Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги.

Хусусан, жами 375 кг наркотик, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг истеъмолга чиқиб кетишининг олди олинган.
Қайд этилишича, гиёҳвандлик воситаларининг энг кўпини «гашиш» (42 фоиз ёки 146 кг) ва «марихуана» (33 фоиз ёки 113 кг) моддалари ташкил этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда икки ой ичида 45 жиноий гуруҳ фош этилгани хабар берилган эди.





