Янги йил байрами куни Тошкентда метро ва автобуслар соат 01:00 гача ишлайди

Янги йил кечасида Тошкентда автобуслар соат 01:00 гача ҳаракатланади. Бу ҳақда пойтахт транспорт бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Байрам кечасида фуқароларнинг эркин ва хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида метро поездлари 31-декабрь куни соат 05:00 дан 1-январ куни соат 01:00 га қадар узлуксиз равишда хизмат кўрсатади, — дейилади хабарда.

Жумладан метро ҳаракати:

• 2025-йил 31-декабрь ва 2026-йил 2-январ кунлари — метро поездлари шанба куни жадвали асосида ҳаракатланади;

• 2026-йил 1-январ куни — метро поездлари якшанба куни жадвали бўйича қатнайди;

• 5-январ (душанба) — иш куни бўлиб, метро ҳаракати одатий иш куни жадвали асосида ташкил этилади.

Шу билан бирга, 31-декабрь куни шаҳар автобус йўналишларида қатновлар соат 01:00 га қадар амалга оширилади.

Автобус йўналишлари ҳаракати:

• 2026-йил 1-декабрдан 2026-йил 4-январ кунига қадар шаҳар автобус йўналишларида қатновлар якшанба куни учун белгиланган иш тартиби асосида ташкил этилади.

Ўзбекистон