«Uzbekistan Airways»нинг 2 самолёти ноқулай об-ҳаво сабабли Урганчга қўна олмади
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Урганчга йўл олган икки рейси ноқулай об-ҳаво шароити туфайли йўналишини ўзгартириб, Бухородаги муқобил аэропортга қўнишга мажбур бўлди.

Экипажлар белгиланган аэропорт — Урганч аэропортидаги ноқулай об-ҳаво шароити, ўта совуқ туман, кўриш масофаси 100 м туфайли йўналиш бўйлаб муқобил аэропортга ўтишга қарор қилишди, — дейилади хабарда.
Хусусан, хабар Москва (VKO) – Урганч (UGC) йўналиши бўйича парвоз қилган HY9616 рақамли йўловчи рейси ҳамда Airbus A320-251NEO самолётида амалга оширилган Санкт-Петербург (LED) – Урганч (UGC) йўналишидаги HY9638 рейси ҳақида бормоқда.





