Тимур Кападзе дунёнинг энг яхши топ-10 футбол мураббийлари қаторига кирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Тимур Кападзе Халқаро футбол тарихи ва статистика федерацияси (IFFHS) версиясига кўра дунёнинг миллий терма жамоалари мураббийлари орасида энг яхши ўнликка кирди.

Хусусан, Кападзе 10 очко билан саккизинчи ўринда қолмоқда. Энг яхши 3 мураббий қаторини Луис де ла Фуэнте (Испания), Роберто Мартинес (Португалия) ва Лионель Скалонилар (Аргентина) эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, аввал Тимур Кападзе Ўзбекистон миллий жамоасини бошқарган. Фабио Каннаваро келгандан сўнг у бош мураббий ёрдамчиси лавозимига тайинланган.

Ноябрь ойида Кападзе футбол ассоциацияси раҳбариятига мурожаат қилиб, эгаллаб турган лавозимидан озод этилишини сўраган. Ҳозир у Наманганнинг «Навбаҳор» жамоасини бош мураббий сифатида бошқармоқда.

Спорт