Ёшлар иттифоқи Тўрақўрғон туман кенгашига янги раис сайланди (фото)

Тўрақўрғонда 2 октябрь куни Ёшлар иттифоқи Тўрақўрғон туман кенгашининг навбатдаги кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ёшлар ишлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ёшлар ишлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, йиғилишда Ёшлар иттифоқи Наманган вилоят кенгаши раиси Муҳтарама Абдуллахонова, тумандаги ёшлар етакчилари, фаол ёшлар ва ҳамкор ташкилотларнинг вакиллари иштирок этган.

Фото: Ёшлар ишлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси ахборот хизмати

Қайд этилишича, йиғилишда Ёшлар иттифоқи туман кенгаши раисини сайлаш бўйича фикрлар билдирилган. Кенгаш раислигига эса Алиева Нилуфар Илхомжоновна сайланди.

Фото: Ёшлар ишлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси ахборот хизмати

Маълумот учун, Нилуфар Алиева 1980 йилда Тўрақўрғон туманида туғилган. 2020 йилда Наманган муҳандислик-қурилиш институтини тамомлаган. У 2019—2020 йиллар давомида Иттифоқнинг Тўрақўрғон туман кенгаши раис ўринбосари, «Камалак» болалар ташкилоти раиси лавозимида фаолият кўрсатган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ёшлар ишлари агентлиги Мингбулоқ туман бўлимига раҳбар тайинлангани ва Ёшлар ишлари агентлиги Норин туман бўлими раҳбари ўзгаргани хабар қилинганди.

Янгиликлар