Aндижон шаҳрининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилди
Aндижон шаҳрининг айрим ҳудудларида 22 октябрь куни газ таъминоти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Aндижон» газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, 22 октябрь куни «Ҳудудгаз Aндижон» газ таъминоти филиалининг «Боғишамол» газ тарқатиш шохобчаси 1- ва 2-тармоғидаги газ қувурларида оловли ишлар олиб борилиши ва таъмирлаш ишлари режалаштирилган.
Маълум қилинишича, шу сабабли Aндижон шаҳрининг Навоий шоҳ кўчаси, Чўлпон шоҳ кўчасида кўп қаватли уйлар, «Машъал» (6-сон), «Тараққиёт» (7-сон), «Ҳабибий», «Aл-Бухорий», «Саъдий», «Aндижон», «Бўстон», «Aҳмад Яссавий», «Ўрикзор», «Шўрбулоқ», «Мирпўстин», «Ҳ.Қодиров», «Дўстлик» ҳамда «Исломобод» МФЙлар ўрамидаги аҳоли хонадонлари ва улгуржи истеъмолчилар учун 22 октябрь куни соат 09:00 дан 17:00 га қадар газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.
Қайд этилишича, таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Aввалроқ Олтинкўлда 45 мингдан зиёд газ жиҳозлари рўйхатдан ўтказилгани ҳамда Андижонда маиший газ баллонлар тепа қисмини тамғалаш йўли билан қайта таъмирдан чиқарилиши хабар қилинганди.